empty
 
 

Техник таҳлилда даражаларнинг мазкур концепцияси 1995 йилда ТомасМюррей ( T. Henning Murrey ) томонидан ишлаб чиқилган ва унинг "The Murrey Math Trading System; For All Markets" китобида тавсифланган эди. Геометрик чизиқларни таҳлил қилиш асоси учун муаллиф У. Ганнинг ишланмаларидан фойдаланди. Ҳозирги вақтда Мюррей даражалари Форекс бозорида таҳлил қилиш ва савдо қилишнинг энг машҳур методларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ҳисоблаш формуласи

Мюррей даражалари нархлар ҳаракатининг кесмаси асоси ҳисобланиб, у Ганн нисбатларига мувофиқ 9 қисмга бўлинади. Шундай қилиб, индикатор қуйидагича нисбатларга эга бўлган 9 та даражани ташкил этади: 0%, 12.5%, 25%. 37.5%, 50%. 62.5%, 75%. 87.5%, 100%.

Савдода қўлланилиши

Мюррей даражалари компьютер индикатори комплекс индикатор бўлиб, уни мустақил равишда ҳам, техник таҳлилнинг бошқа методлари билан биргаликда ҳам қўлланиши мумкин. У Россияда жуда кенг оммалашиб кетди.

Индикаторда бир неча даража бор: биринчи даража 0/8, охиргиси — 8/8. Даражаларнинг ҳар бир хусусий ишлаш шароитларига эга: маълум даражалар қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш сифатида яхши ишлайди, бошқалари эса нарх учун магнит сифатида ишлайди.

1/8 даража. Кучсиз даража. Агар нарх пастга қараб хаддан ташқари тез ҳаракатланса ва у шу даража ёнида тўхтаса, демак орқага бурилиш ва юқори томон коррекциянинг эҳтимоли юқоридир. Агар нарх бу даража ёнида тўхтамаса, у ҳаракатини 0/8 белгигача давом эттиради.

2/8 ва 6/8 даражалар. Бу икки даража нарх ҳаракатини тўла орқага буриб юқориш қобилияти бўйича фақат 4/8 (қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш) муҳим даражадан орқага қолади.

3/8 даража. Агар нарх юқорига қараб 3/8 даражани тешиб ўтса ва ундан юқорида 2 савдо ҳафтаси давомида туриб қолса, демак, нарх бу даражадан юқорида қолади ва 3/8 ва 5/8 даражалар ўртасидаги оралиқда ҳаракатланиб, маълум бир вақт қисмини сарфлайди.

4/8 даража. Бу даража муҳим ҳисобланади ва энг яхши қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатишни таъминлайди.

5/8 даража. Агар нарх бу даража атрофида ҳаракатланса ва унинг ёнида 2 та савдо ҳафтаси давомида қолса, савдо қилишнитнг оптимал варианти 3/8 ва 5/8 даражалари орасидаги соҳада сотиш ҳисобланади. Агар нарх 5/8 даражадан пастга тушса, у кўпроқ қаршиликнинг кейинги даражасигача пастга тушишда давом этади.

7/8 даража. Бу қўллаб-қувватлаш/қаршилик кўрсатишнинг кучсиз даражаси. Агар нарх пастга қараб хаддан ортиқ тез ҳаракатланса ва у шу даража атрофида тўхтаса, демак бурилиб қайтишнинг ва пастга томон коррекциянинг эҳтимоли юқори бўлади. Агар нарх бу даража яқинида тўхтамаган бўлса, у ҳаракатини юқорига 8/8 даражага томон давом эттиради.

8/8 ва 0/8 даражалар. Бу даражалар энг кучли ва қувватли қаршилик кўрсатиш ва қуллаб-қувватлашни кўрсатишади.

Мюррей даражалари

InstaForex Murrey Math индикаторининг параметрлари

P = 64

MMPeriod = 1440

StepBack = 0

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback