Боллинджер чизиқлари (полосалари) (Bollinger Bands, BB) – молия бозорларини техник таҳлил қилиш воситаси бўлиб, у молия воситасининг нархларини (акция, товар ёки валюта)нинг жорий четлашишларини акс эттиради.
Bollinger Bands индикатори оддий сирпанувчи ўртачадан стандарт оғиши асосида ҳисобланади. Одатда нарх графигининг устади аксланади.
Боллинджер полосалари (Bollinger Bands, BB) Envelopes ёки Конвертлар индикаторига ўхшаш. Улар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, бунда Савдо Полосалари (Envelopes) сирпанувчи ўртачанинг эгри чизиғидан юқорида ва пастда фоизларда ҳисобланган, қайд этилган масофада жойлашади, айни пайтда Боллинджер Полосалари индикаторининг чегаралари стандарт чекланишларнинг маълум бир сонига тенг масофаларда қурилади. Стандарт четлашишнинг катталиги ўзгарувчанликка боғлиқ бўлгани учун Bollinger полосалари ўзининг кенглигини ўзи белгилайди: бозор нобарқарор бўлганда у катталаштирилади, ва анқа барқарор даврларда камайтирилади.
Bollinger Bands одатда нарх графигига қўйилади, бироқ индикатор графигига ҳам қўйилиши мумкин. Ҳудди Envelopes, ҳолидаги каби, Bollinger Bands индикаторининг талқин этилиши нархларнинг плосанинг юқори ва қуйи чегаралари доирасида қолиши хослигига асосланган. Боллинджер полосаларининг индикатор сифатидаги фарқ қилувчи хусусият нархларнинг ўзгарувчанлигига боғлиқ бўлган уларнинг ўзгарувчан кенгли ҳисобланади. Катта нарх ўзгаришлари даврида (яъни юқори ўзгарувчанликда) полосалар нархларга кенглик бериб кенгаяди. Турғунлик даврларида) яъни ўзгариш паст даражада бўлганда) Bollinger полосалари нархларни ўз чегаралари доирасида тутиб қолиб, тораяди. Бу индикаторнинг хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ўзгарувчанлик пасайганига мос келувчи полосанинг торайишидан сўнг одатда юз берувчи нархларнинг кескин ўзгаришлари.
2. Агар нархлар полоса чегарасидан чиқиб кетса, у ҳолда жорий тенденциянинг давом этишини кутиш мумкин.
3. Агар полоса чегарасидан ташқарида чўққилар ва чуқурликлар ортида полоса ичкарисида чўққилар ва чуқурликлар келса, тенденциянинг орқага бурилиши юз бериши мумкин.
4. Полоса чегараларининг биридан бошлганган нархларнинг ҳаракати одатда қарама-қарши чегарагача етади.
Охирги кузатиш нархларни мўлжаллашни таҳлил қилиш учун фойдалидир.
Ҳисоблаш
Боллинджер индикаторининг полосалари учта чизиқдан шаклланади. Ўрта чизиғи (MIDDLE LINE, ML) – бу оддий сирпанувчи ўртача.
ML = SUM [CLOSE, N]/N
Юқори чизиғи (TOP LINE, TL) – худди ўша ўрта чизиғи, фақат стандарт чекланишлар (D)нинг маълум бир сонига юқори томон кўчирилган.
TL = ML + (D*StdDev)
Пастки чизиғи (BOTTOM LINE, BL) – бу ўрта чизиғи, стандарт чекланишларнинг ўша сонига пастга томон кўчирилган.
BL = ML – (D*StdDev)
Бу ерда:
SUM (..., N) – N даврлар учун йиғинди;
CLOSE – ёпилиш нархи;
N – ҳисоблаш учун фойдаланиладиган даврлар сони;
SMA – оддий сирпанувчи ўртача;
SQRT – илдизости;
StdDev – стандарт чекланиш:
StdDev = SQRT(SUM[(CLOSE – SMA(CLOSE, N))^2, N]/N)
ўрта чизиқ сифатида 20 даврли оддий сирпанувчи ўртача қийматидан ва полоса чегараларини ҳисоблаш учун 2 та стандарт оғишларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бундан ташқари, узунлиги 10 даврдан кам сирпанувчи ўртачанинг самарадорлиги кам.
The InstaForex Analyst Team
GK InstaFintech © 2007-2024