empty
 
 
Forex: Осиёдаги энг яхши ўйинчига нигоҳ

Екатерина Абрамова, ИнстаФинтех Group PR-директори билан интервью

InstaForex брокери IAIR журналининг "Осиёнинг энг яхши брокери" мукофотини олди. Сиз ўзингизнинг мақсадли аудиториянгиз сифатида Осиё бозорини қандай сабабларга кўра танладингиз?

Бир томондан, биз Осиёда ривожланиб бораётган Форекс бозори ҳар бир кишига тақдим этаётган имкониятларни кўрдик. Иккинчи томондан, биз мониторинг ўтказдик ва бизнинг асосий афзалликларимиз бизга Осиё минтақасида гипер-рақобатли бўлишга имкон беришини тушундик ва бизнинг Осиёдаги бахтли мижозларимизнинг улкан базаси бизнинг тўғри тўғри йўналишда ҳаракатланаётганимизнинг тасдиғи ҳисобланади. Мукофот учун IAIR журналига катта раҳмат, Сиз Осиё минтақасида Форекс бозорини синчиклаб ўрганиб чиқдингиз ва бизни "Осиёда энг яхши Форекс - брокер" деб танладингиз.

Инновациялар, барча йўналишларда аниқ илгариланма ҳаракат, жамоа бўлиб бирга ишлаш ва шаффофлик - бу InstaForex компаниясининг асосий мақсадларидир. Бозорда, айниқса, Осиёда Сизнинг муваффақиятларингизнинг қандай сирлари бор?

Сиз санаб ўтганларнинг ҳаммасига қўшимча равишда шуни таъкидлаб ўтамизки, биз ўз ишимизда компания тақдим этадиган имкониятлар тўғрисида иложи борича қулай ҳолда сўзлаб бериш учун минтақадаги норасмий етакчилар билан шахсий учрашувларга муҳим аҳамият берамиз. Биз доимий равишда бирор алоҳида нарсаларни ўйлаб топамиз, жорий қиламиз, тақдим этамиз, масалан, танловлар, алоҳида промо-акциялар ташкил этамиз, соҳадаги охриги инновацион ютуқларни жорий қиламиз. Биз етарли даражада креативмиз ва бу Осиёдаги мижозларга маъқулдир.


media about us, publications

InstaForex мижозлар билан ишлашда якка тартибда ёндашишга амал қилади ва уларга трейдерлар ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли аъзолари бўлишга ёрдамлашади. Шундай қилиб, Сиз трейдерлар қандай афзалликларни таклиф этасиз?

Бир қатор афзалликлар борки, биз уларни трейдерларга ҳам, ҳамкорларга ҳам таклиф этамиз. Трейдерларга бозорда таклиф этилаётган бонусларнинг энг юқориси - ҳар бир депозит суммасидан 30% бонус, шунингдек эркин маблағларга энг фойдали фоизли 13%ли йиллик устама ставкаси жуда маъқул келади. VIP - мижозлар сегрегацияланган ҳисоб-варақларида ишлашнинг барча жозибасидан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлиб, уларни мижознинг капиталини Форекс бозорида ҳимоя қилишнинг энг яхши услуби деб айтиш мумкин. Ва ўқишга ва трейдингга вақти бўлмаган кишилар бизнинг ноёб ПАММ-тизимдан фойдаланишлари мумкин бўлиб, бу тизим инвестициялаш учун ҳисоб-варақларини осонгина топиш имконини беради.

Ҳамкорлар учун бериладиган афзалликлар тўғрисида муфассал гапириб бера оласизми?

Учта асосий афзалликни ажратиб кўрсатиш мумкин. Келинг, ҳар бир ҳамкорнинг мақсадини эслаб кўрайлик - бу пул ишлаб топишдир - шунинг учун бизда бозорда ҳамкорлар учун жуда юқори - ҳар бир битимдан 1.5 пункт комиссия белгиланган. Иккинчиси - бу мотивация. Ҳамкор ўз бизнесини компания билан биргаликда ривожлантиради. У қанча кўп пул ишлаб топса, қанчалик кўпроқ трейдерларни жалб қилса, ҳамкор учун шароитлар шунчалик фойдали бўлиб боради. Ва учинчи афзаллик - таҳлил қилиш. Бизда таҳлил қилиш воситаларининг кенг спектри мавжуд: чақирувлар бўйича етарли статистика, one-click, ҳамкорга трафик ресурслари бўйича ахборот, ишлаб топилган комиссиялар бўйича турли хил статистика ва ҳ.к. Буларнинг ҳаммаси ҳамкорга ўз стратегиясини ўзгартириш ва такомиллаштириш учун имконият беради. Ва охиргиси. Биз мижозларни жалб қилиш учун жуда кўп воситаларни таклиф этамиз: бу замонавий баннерлар ва виджетлар (информерлар), видео ва таҳлилий шарҳлар, RSS тасмалари, ўргатувчи материаллар, бепул ҳамкорлик сайтини олиш имконияти ва рибейт тизими. Ҳамкор ҳар бир трейдер учун рибейт даражасини танлаб олиши мумки ва бунда пуллар автоматик равишда унинг ҳисоб-варағига ўтказилади. Шундай қилиб, ҳамкор трейдерларни жалб қилишнинг муҳим воситаларига эга бўлади ва бухгалтерия юритишга кўп вақт сарфламаслиги мумкин.


Кейинги ярим йил валюта бозори жуда барқарор бўлмади. Ўзгарувчанлик юқори бўлган шароитда Сиз қандай савдо қиласиз?

Бир томондан, бу савол биз учун унча муҳим эмас, чунки брокер спредлар билан пул ишлаб топади, спредлар эса ўзгарувчанлик таъсирида эмаслар. Шунга қарамай, трейдерлар бозорнинг нобарқарорлиги туфайли маблағларини йўқотишлари мумкин ва улар трейдингга бошқа қайтиб кела олмайдилар. Хусусан, бизнинг таҳлилчилар ва таҳлим марказлари мижозларга техник қўллаб-қувватлашни ва зарур тавсиялар билан таъминлаш устида тинмай ишламоқдалар.

ИнстаФорекс компанияси келажакка ўз олдиган қандай мақсадларни қўйган?

Ҳар бир компанияда ҳар доим иккита асосий мақсад бўлади, деб айтиш мумкин: ўз даромадини ошириб бориш ва ўз мижозларини мамнун қилиш. Бу ерда шуни таъкидлаш муҳимки, мамнун бўлган, қаноатланган мижоз - бу даромад олиш учун бир қадам қўйишгина эмас, балки бу муваффақиятли компаниянинг пойдевори, фалсафаси ҳамдир. Ва биз ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун, техник инновацияларни кўпроқ жорий қилиб, ҳамма нарса қилишга ҳаракат қиламиз. Янада аниқроқ гапирадиган бўлсак, компания ўз иштироки географиясини кенгайтира бориб, борган сари глобаллашиб боради. Яъни дунё харитасида ИнстаФорекс билан оқ доғлар сони борган сари камайиб бориши керак. Лотин Америкаси – компаниянинг навбатдаги нишонидир. Аммо ҳозирги одимлашни сақлаган ҳолда ҳаракатланиш жуда муҳимдир. Бу маънода Осиё ҳам биринчи даражада бўлиб қолади ва мазкур мукофот яқинда олинган "Энг яхши ритейл-брокер" мукоофоти билан биргаликда European CEO Европа журналида глобал истиқболларга нисбатан - бу мақсадда эришишда бизнинг ўрнимизни муҳим эътироф этишдир.

IAIR журнали, 2011 йил, октябрь-декабрь
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback