Мазкур ахборот Сизнинг контрагентларингизга инвестициялаш операциялари бўйича хабар қилинади. Агар Сиз пулларни инвестиция қилсангиз ёки Сизга пул инвестиция қилинса, Сиз автоматик равишда бошқа томоннинг контак ахборотини оласиз ва аксинча. Бу инвестициялаш операциялари иштирокчилар ўртасида алоқани таъминлашга имкон беради, чунки компания Трейдернин маблағларини ва фоизини қайтаришни кафолатла, лекин Трейдернинг ва Инвесторнинг ўзаро муносабатларининг бошқа соҳаларига тегмаган ҳолда техник қисм бўйича фақат воситачи тарзида иштирок этади.
Айни пайтда ПАММ-тизимда ИнстаФорекс компаниясида фақат долларли ҳисоб-варақлари қайд этилиши мумкин. Агар Сизда долларли ҳисоб-варағи бўлмаган ҳолда Сиз компания сайтида ҳақиқий вақт режимида уни очишингиз мумкин.
"Синхронлашни кутмоқда" Сизнинг инвестициянгиз яқин вақтда ҳисобга киритилади, деган маънони англатади. Инвестицияни ҳисобга киритиш вақти қайд қилинувчи бўлиб ҳисобланади ва ўртача бир соатда бир марта ўринли бўлади.
"Инвестицияни қаблу қилиш" тугмачасини босилиши билан дарҳол инвестициянинг мақоми "Синхронлашни кутмоқда"га ўзгаради, бу эса инвестиция ҳисоб-варағига киритилгунча бироз вақт кутиш зарурлигини англатади. Синхронлашни кутувчи бошқа инвестициялар мавжуд бўлган ҳолда улар ҳисоб-варағига бир вақтда ҳисоб қилинади.
ИнстаФорекс компаниясининг ПАММ тизими Бошқарувчи трейдерлар савдосининг даромадли бўлишига кафолат бермайди. У трейдерлар ва инвесторларнинг ўзаро муносабатларини техник таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, у ўз ичига ПАММ-Трейдерларнинг савдо варақларини автоматик мониторинг қилиш, тўла автоматик режимда маблағларни қабул қилиш ва қайтаришни қамраб олади. Шундай қилиб, тизим Сизнинг маблағларингизни ПАММ-Трейдерлар томонидан ечиб олиниши мумкинлигидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, тизим ўз маблағларингизни ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағидан биринчи талаб бўйича талабнома расмийлаштирилгандан сўнг 30-60 дақиқа ичида олишингиз мумкинлигига кафолат беради (Сиз маблағларни қайтариб олиш учун синхронлашлар орасидаги қайси пайтда талаб қилганингизга боғлиқ ҳолда).
ИнстаФорекс компаниясининг ПАММ ҳисоб-варақлари тизими инвесторларни уларнинг маблағларини ПАММ-Трейдер томонидан ечиб олиш хавфидан ҳимоя қилади. ПАММ-Трейдер битимларга киритилмаган, ПАММ тизимда қайд этилган ҳисоб-варағидаги ўз улушининг фақат бир қисминигина ечиб олиши мумкин.
Агар ҳисоб-варақдаги инвесторларнинг улуши 90%дан ортиқни ташкил этса, ва унинг сони кичик ёки хатто бирга тенг бўлса, у ҳолда бундай хавф мавжуд бўлади. Бироқ ПАММ тизим Бошқаришга юзлаб ПАММ-Трейдерлардан маблағлар қабул қилишга имкон беради, бу битта савдо ҳисоб-варағида юзлаб инвесторларнинг улушлари мавжуд бўлиши мумкинлигини англатади, улар томонидан бир вақтда маблағларни ечиб олиш эҳтимоллигижуда кам ва жалб қилинган инвесторлар сонига тескари пропорционал.
Ҳамкорлик ҳисоб-варақлари ПАММ тизимда ПАММ-Ҳамкорлар ва ПАММ-Инвесторлар сифатида қайд этилиши мумкин. ПАММ-тизимда бошқарувчи трейдер сифатида рўйхатдан ўтиш учун ҳамкор компанияда савдо ҳисоб-варағини очиши етарли.
Шахсий кабинетда бош менюда "ПАММ-тизим"ни танлаш, кейин очилган саҳифада "Менинг инвестицияларим" ҳаволаси бўйича ўтиш зарур. Бироқ инвестор учун фақат ҲАММА инвестицияни ечиш олиш мумкин. Агар ПАММ-Трейдернинг ҳисоб-варағидан турли хил қисмлар билан маблағларни ечиб олмоқчи бўлсангиз,Сиз унинг ҳисоб-варағига кичикроқ ҳажмдаги бир неча инвестиция киритишингиз зарур бўлади. Бу ҳар бир инвестицияни алоҳида ечиб олишга имкон беради.
Ҳа, хизмат бепул, лекин битта ҳисоб-варағига бир суткада кўпи билан 10 та смс юборилиши мумкин.
Айни пайтда ПАММ-тизимда рўйхатдан ўтказилган ҳисоб-варақларидан комиссия олиш учун ҳеч бир чеклашлар мавжуд эмас. Шунга қарамай бундай ҳисоб-варақлар ИнстаФорекснинг ҳамкорлик дастурларининг умумий қоидаларига бўйсунади.
Ундириладиган комиссия миқдорини Сиз ҳисоб-варағини ПАММ-тизимда рўйхатдан ўтказишда белгилаб қўясиз, шунингдек комиссия миқдори ПАММ-кабинетда истаган пайт ўзгартирилиши мумкин, бироқ ўзгаришлар амалда бўлган инвестицияларга таъсир қилмайди ва фақат янги инвестицияларга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари Сиз инвестиция қилиш шартлари ва комиссия миқдорининг бир-биридан фарқ қилувчи бир неча шартларини яратиш опциясидан фойдаланишингиз мумкин. Шундай қилиб ПАММ-Инвесторга инвестиция қилишнинг 5 тагача турли хил шартларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.
Агар ПАММ-Трейдер талабномани қабул қилиш бўйича бирор бир ҳаракатларни 72 соат (3 сутка) ичида амалга оширмаса, у маблағ Сизнинг ПАММ-Инвестор ҳисоб-варағингизга қайтиб келади. Худди шундай Сиз ПАММ-Инвестор сифатида агар инвестиция ПАММ-Трейдер томонидан ҳам маъқулланмаган бўлса, уни муддатдан аввал қайтаришингиз мумкин.
Ҳа, мумкин. Профитнинг бир қисмини қайтариш учун "Ролловер" опциясидан фойдаланиш керак, унга ПАММ-кабинет инвестициялари бўлимида кириш мумкин. Мазкур опция инвестицияда фойда бўлган шартда фаол бўлади, ундан ПАММ-трейдер ҳам, ПАММ-Инвестор ҳам фойдаланиши мумкин.
Инвестициянинг ўзини чиқармасдан ундан фойдани ечиб олиб олиш операциясига Ролловер дейилади. Ролловер доирасида шунингдек фойдани тақсимлашнинг белгиланган фоизли нисбатига мувофиқ ПАММ-Инвестор ва ПАММ-Трейдер ўртасида фойдани тақсимлаш юз беради.
Шахсий кабинетда Сиз "Мониторингда ҳисоб-варағини яшириш" функциясини фаоллаштиришингиз мумкин, у ҳисоб-варағини мониторингдан йўқотишга имкон беради. Агар Сиз ПАММ-тизимда боқа ролда (масалан, ПАММ-Инвестор эмас, балки ПАММ-Трейдер ёки аксинча) рўйхатдан ўтишни истасангиз, Сизга янги савдо ҳисоб-варағини очиш етарли бўлади. ИнстаФорекс компаниясида очиладиган ҳисоб-варақлари миқдорига чеклашлар мавжуд эмас.
No, you cannot invest bonus funds in PAMM.
ПАММ-трейдер инвестор ҳисоб-варағи рақамини, шунингдек ПАММ-тизимда рўйхатдан ўтишда кўрсатган унинг телефон рақами ва e-mailини кўради.
Инвестиция қилишдан олдин ПАММ-инвестор мониторингда ПАММ-трейдернинг, ҳисоб-варағи рақамини, унинг лойиҳаси номини, ICQ ва Yahoo манзилини (доим), шунингдек агар у рухсат этган бўлса трейдернинг номи ва e-mailни кўради. Инвестиция қилингандан сўнг қўшимча маълумот акс эттирилиши мумкин.
No, a PAMM trader can't get a bonus.
Бонусли ҳисоб-варағи ПАММ-трейдернинг ҳисоб-варағи сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бонус бекор қилинмайди, балки ПАММ-трейдернинг маблағлари сифатида ҳисобга олинади.
The Welcome bonus can't be invested.
Мониторинг жадвалида. Агар инвестиция амалга оширилган бўлса, у ҳолда "менинг инвестицияларим" бўлимида ҳам кўриш мумкин.
График учун ўртача 1 соат мобайнида, мониторинг учун 5-10 дақиқа мобайнида.
Ҳа, одатдаги тартибда олади.
Зарар инвесторлар ва трейдернинг ҳисоб-варағидаги улушларига мутаносиб равишда бўлинади. Бу ерда маблағларни бошқариш учун трейдер ундирадиган фойдадан олинадиган фоиз ҳисобга олинмайди.
ИнстаФорекс компаниясининг мижозлари виджетларнинг бир неча туридан фойдаланишлари мумкин, шу жумладан, ПАММ-лойиҳаларнинг даромадлилигини баланслар бўйича ва маблағлар бўйича статистикани акс эттирувчи виджетлардан ҳам фойдаланиш имконига эгалар, айни пайтда маълумотларни стандартлаштириш мониторингида фақат маблағлар бўйича статистикадан фойдаланилади.
ПАММ-лойиҳаларнинг виджетларидаги статистик маълумотлар бир соатда бир марта кешланади, шу муносабат билан мониторингда тақдим этилган маълумотлардан бироз орқада қолиш бўлиши мумкин.