empty
 
 
Трейдерлар валютани алмаштиришди

Жаҳон иқтисодий таназзули вақтида бойиб кетган, жуда кўп соҳаларни қамраб олган бозор бўлса, бу бозор халқаро валюта бозоридир.

Кейинги ўн йилларда Forex бозорига қизиқиш жуда тез ортиб, унга кам таниш бўлган машғулотдан фонд бозорларида анъанавий савдо қилишнинг ҳаётий муқобилига айланишига имкон берди. Бунга қисман асосий валюталарнинг хилма хиллиги орасидаги ноаниқлик, қисман - молиявий-иқтисодий инқирознинг бошланишидан қолган бозорларда юз бераёган сезиларли муваффақиятсизликлар сабаб бўлди.


media about us, publications

Акциялар билан анъанавий савдо қилишга нисбатан инвесторларга очилган Forexнинг муҳим афзалликларидан бири бозорнинг шаффофлиги бўлди. Акцияларнинг қийматига салбий таъсир кўрсатишга қодир бўлган ахборот компаниялар томонидан тўғри келадиган пайтгача яшириб келинганда, валюта бозори иштирокчилари анча очиқ ҳаракат қилади. Бу қарор бошдан ўтган тажрибага асосланади. Жаҳон инқирози вақтида акцияларга ов қилувчи тажрибали компаниялар ҳам хонавайрой бўлди, катта ва албатта, барқарор компаниялар эса яримгача арзонлашди ёки тўла хонавайрон бўлишди. Натижада жуда кўп инвестицион фондлар бир кечада ниҳоятда улкан пул йўқотишди. Forex оддий инвесторни очиқ ва шаффоф савдога яқинлаштиргани ҳолда уларга душман эмас. Бу ерда валюта билан боғлиқ жуда кўп қийин топиладиган нозик жиҳатларини билиш талаб этилмайди ва бу масалани тушунадиган истаган кишига Forexга йирик маблағ киритиш қўлидан келади. Жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги вазият Forexнинг ўсиб бораётган машҳурлигига ёрдам бермоқда, савдо битимлари, мамлакатларнинг йиллик бюджетлари ва чораклик иқтисодий прогнозлар тўғрисидаги янгиликлар оқими инвесторлар тўғрисидаги янгиликлар оқими инвесторларнинг хилма-хил валюталарни сотиб олишда эркин бўлишларига имкон беради. Бироқ Forex профессионалларининг янги иш бошлагандан тажрибали трейдер ўртасида фарқ кам деган ишонтиришларига жуда ҳам ишонавериш керак эмас. Валюталарнинг ҳаракатида маълум бир моделлар яширинганини, номи ўхшаш валюталар эса ўзларини бир-бирига ўхшаш тутишини (масалан Австралия доллари ва Янги Зеландия доллари) тушуниш капитал маблағлар ва хатарларни ажратиш учун имкониятларни кенгайтириб, фақат тажриба билан келади. Бу моделларни айниқса Япония ва Янги Зеландияда юз берган ҳалокатли ер қимирлашлар каби ҳодисаларнинг оқибатларини аниқлашда фарқлаб олиш керак бўлиб, бу ер қимирлашлардан сўнг кўпгина валюталар ўзида бу ҳалокатлар келтирган зарар билан ўхшаш бўлган домино эффектини сезишди. Валютанинг барқарор бўлмаслиги уни трейдингда етакчи қилиши мумкин. Эски кўнгилчан америка иқтисодининг жонланиши ва унинг бош рақиби-Хитойнинг ўсиш суръатларининг осиши, асосий валюта - АҚШ долларининг аста-секин пасайиши - тўла кутилган эди. Бундай шароитларда трейдерлар АҚШда миқдорий юмшатиш дастури билан ўхшаш чораларни амалга оширишлари мумкин. Бозор узоқ муддат мобайнида пасаядиган валюта хатари пул тикишдан қочишга ҳаракат қилишини тушунганидан фойдаланган тажрибали инвесторлар фойда келтирувчи қисқа муддатли инвестицияларни амалга оширишади. Бироқ фақат вақтни яхшилаб ҳисоб-китоб қилишга асосланган ва омад улуши билан йўғрилган инвестицион қарорлар мавжуд. Энди евронинг ҳаракатини олдиндан билиш учун бугун Грециянинг иқтисодиётига тегишли ҳамма нарсага диққатни жалб этиш керак. Аммо бу ерда ҳам Франция ва Германия каби мамлакатларнинг тез иқтисодий ўсиши билан қопланадиган Греция кўрсаткичларингн шубҳасиз салбий таъсири вужудга келган ноаниқлик мавжуддир. Натижада евро бир онда шипгача сакраб чиқиши ёки тубига тушиб кетиши мумкин, шунинг учун у билан савдо қилишни энг яхшиси "олдиндан билиб бўлмайдиган" деб тавсифлаш керак. Бироқ Forexга компанияларнинг оқиб келиши тўхтамагунча трейдинг учун янги имкониятлар ҳам пайдо бўлишда тўхтамайди. Шу билан бирга, ҳозир оммавий бўлган мобил интернет ҳар бир кишига валюта билан савдо қилишнинг нашидасини сезиш имкониятини беради.


"European CEO" журнали, 2011 йил, Август-Сентябрь
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback